29 май куни украиналик Алексей Бокоч ўзининг Facebook’даги саҳифасига харита жойлади, унда Украинанинг 2014 йилдан буён Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудуди ажратиб кўрсатилган, деб ёзади Meduza. Харита изоҳида кўрсатилишича, унинг майдони 123 229 квадрат километрга тенг (бу Украинанинг 603 549 квадрат километрлик халқаро тан олинган майдонининг 20 фоиздан сал кўпроғи демакдир).
Фото: Алексей Бокочнинг Facebook’даги саҳифаси
Шунингдек, Бокоч баъзи Европа мамлакатлари хариталарини ҳам қўйиб, уларнинг тахминан ўша майдонга тенг қисмини белгилаб кўрсатди. У Германиянинг ёки Италиянинг тахминан ярмига, ёки Швейцария ва Австриянинг биргаликдаги майдонига тенг бўлиб чиқди.
Италия харитаси
Фото: Алексей Бокочнинг Facebook’даги саҳифаси
Австрия ва Швейцария
Фото: Алексей Бокочнинг Facebook’даги саҳифаси
Германия харитаси
Фото: Алексей Бокочнинг Facebook’даги саҳифаси
Бу хариталарнинг барчасини Бокоч инглиз тилида изоҳлади: «Менинг европалик дўстларим учун! Шунчаки, ўз сиёсатчиларингиз баёнотларини тинглаётган пайтингизда Украинанинг Россия томонидан босиб олинган шу ҳудудини назарда тутиб қўйинг».
Бокоч хариталарни ўзи ясаган-ясамаганлиги, улар учун маълумотларни қаердан олганлигига аниқлик киритмаган. Украинанинг босиб олинган ҳудудлари хариталарини Украина ва Россия ОАВлари, Американинг Уруш тадқиқотлари институти ва Британия ҳарбий разведкаси эълон қилиб боради. Шунингдек, босқин остида қолган ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлар харитасини Украина Ижтимоий сиёсат вазирлиги ҳам эълон қилди.
Харитани тузган одам босиб олинган ҳудуд майдонини Google Maps’да фронт чизиғини чизиш орқали ҳисоблаб чиқарган бўлиши мумкин. Meduza ушбу ҳисоб-китоблар тўғрилигини текшириб кўриш учун худди шу усулдан фойдаланиб кўрди, аммо Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудуди майдони каттароқ бўлиб чиқди — 123 229 эмас, балки тахминан 143 886 квадрат километр (бу Украина ҳудудининг қарийб 24 фоизи демакдир).
Meduza’нинг ҳисоб-китоблари натижаси
Фото: Google
Бундай фарқ юзага келишига Бокоч Украинанинг Россия томонидан назорат қилинувчи ҳудудий сувларини ҳисобга олмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Meduza қайд этишича, нашр эълон қилаётган натижа тахминийдир, чунки ҳамма жойда ҳам яхлит фронт чизиғи йўқ, баъзи ҳудудларда эса Россия босқини Украина аҳоли пунктлари билан чекланган.
24 февраль куни Россия ҳужуми бошланишидан олдин Украинанинг у томонидан босиб олинган ҳудуди майдони, Киев маълумотларига кўра, бутун мамлакат ҳудудининг 7 фоизини ташкил қилган. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар