
Урушнинг 98-куни ўтди. Россия қўшинлари Донбассда ҳужумларини давом эттириб, Славянск, Краматорск ва Лисичанск томон ҳаракатланмоқда. Украина томонига кўра, россияпараст кучлар аллақачон Северодонецкнинг 80 фоизга яқинини эгаллаб олган ва у ердаги шаҳарларда жанглар давом этмоқда. Meduza Донбасс учун жангларнинг боришини ўзида акс эттирган суратларни жамлади.

Ўққа тутишлардан сўнг Баҳмут яқинидаги писта омбори ёниб кетди. Омбор фронт чизиғига яқин масофада жойлашган, рус қўшинлари шаҳарга яқинлашмоқда.
Фото: EPA

Ногиронлар аравачасидаги кекса аёл Днепрга олиб борувчи эвакуация поездига чиқарилмоқда. Бу поезд Донецк вилоятининг Покровское қишлоғидаги вокзалдан жўнайди, у ерга украиналик кўнгиллилар ҳар куни юзлаб тинч аҳолини фронт чизиғидаги аҳоли пунктларидан олиб келади.
Фото: Sopa Images

Донецк вилоятидан бўлган кекса аёл Днепрга олиб борувчи эвакуация поездида.
Фото: Getty Images

Донецк вилояти аҳолиси эвакуация поездида.
Фото: Getty Images

Украина полицияси Донецк вилоятининг Маринка шаҳридаги мактабда.Унинг вазифаси — мактаб биносида хавфсиз жойга эвакуация қилиниши керак бўлган маҳаллий аҳоли бор-йўқлигини текшириш.
Фото: Reuters

Соледар шаҳрида яшовчи қария отишмада ҳалок бўлган аёлнинг жасади ёнида. Урушдан олдин шаҳарда 11 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган, ҳозир деярли кимсасиз. Соледар шарқий фронт чизиғидан тахминан беш километр узоқликда жойлашган ва рус артиллерияси томонидан ўққа тутилмоқда: шаҳар қамалдаги Северодонецкдан чиқувчи йўл бўйида жойлашган.
Фото: AFP

Славянскда яшовчи Сергей Тарасюк ракета зарбасидан вайрон бўлган уйининг харобалари орасида. Тарасюкнинг ўзи тирик қолган, чунки у тунда меҳмонхонасида ухлаган эди. Россия қўшинларининг Славянскка ҳужуми давом этмоқда.
Фото: AFP

Луганск вилоятининг Рубежной шаҳри узра кўтарилган тутун. Урушга қадар шаҳарда 60 мингга яқин одам яшаган.
Фото: Reuters

Ҳозир Рубежной россияпараст кучлар назорати остида. Россия пропагандаси шаҳар «миллатчилардан озод қилинган»ини деб даъво қилмоқда. Украина томони ҳудуд деярли йўқ қилинганини таъкидламоқда.
Фото: Reuters

Рубежнойдаги кўчада ишдан чиқарилган ҳарбий техника.
Фото: Reuters

Рубижной шаҳридаги маҳаллий аҳоли идишларини сувга тўлдириб олмоқда.
Фото: Reters

Украина ҳарбий хизматчилари зирҳли техникада Словянск яқинидаги фронтни тарк этмоқда.
Фото: AFP

Донецк вилоятидаги фронт чизиғида украиналик аскар патронларни обоймага жойламоқда.
Фото: Reuters «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар