20:02 / 02.06.2022
1 638

Украиналик жангарилар устидан трибунал суди қаерда ўтиши маълум бўлди

Украиналик жангарилар устидан трибунал суди қаерда ўтиши маълум бўлди
Украиналик жангарилар устидан дастлабки трибунал суди Мариупольда ўтказилиши мумкин, деб маълум қилди “РИА Новости”га Донецк Халқ Республикаси Халқ кенгаши жиноий ва маъмурий қонунчилик қўмитаси раиси Елена Шишкина.

"Биз Белгород вилоятининг ўққа тутилишини кўрмоқдамиз. Шунинг учун биз Россия Федерацияси ҳудудида трибуналнинг бир қисмини ўтказишни истисно қилмаймиз. Мариупол шаҳрида оралиқ, хусусан, Мариупол трибунали бўлиб ўтади”, деди депутат.

Шишкина трибунал ёз охиригача бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда ДХР Бош прокуратураси ва Россия бўлимлари ўз низомини ишлаб чиқмоқда, далиллар базаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий бошқармаси томонидан тўпланмоқда.

Республика парламенти вакили айтишига кўра, трибунал суддаги жараён миллий қонунчиликка боғланмайди. Трибуналга Европа давлатларининг вакиллари ҳам чақирилиши мумкин, аммо қайси бири ҳозирча аниқланмаган.

Маълумот учун, трибунал суди - фавқулодда ёки ҳарбий ҳаракатлар вазиятида ўтказиладиган судлар бўлиб улар миллий қонунчиликка асосланмаган ҳолда, ҳарбий вақт қонунлари асосида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда жангарилари жиноий жавобгарликка тортилган Азов полкининг миллатчилари Россия ҳарбийлари Мариуполдаги Азовстал заводи ҳудудини ўз назоратига олганидан кейин таслим бўлишди.

Россия 24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошлаган. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучларининг жанговар салоҳияти аллақачон сезиларли даражада қисқартирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украиналик жангарилар устидан трибунал суди қаерда ўтиши маълум бўлди