Москва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Киев Россияга қарши Американинг узоқ масофали ялпи ҳужум реактив тизимларидан фойдаланмаслиги ҳақидаги гапларига ишонмайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Йўқ. Ишониш учун ваъда бажарилган ҳолатлар тажрибасига эга бўлиш керак. Афсуски, бундай тажриба умуман йўқ. Аксинча, воқеалар ривожи бунинг аксини тасдиқлайди”, дея жавоб берди Кремль матбуот котиби “Кремль Зеленскийнинг сўзларига ишонадими?”, деган саволга.
Унинг сўзларига кўра, Минск келишувлари бажарилмаган, улар Украина томонларининг айби билан унутилган. Бундан ташқари, Кремль матбуот котиби Америка Қўшма Штатларини бундай таъминот орқали қасддан оловга ёғ сепаётганликда айблади.
Маълумот учун, Владимир Зеленский Украина АҚШдан олган қуроллари билан Россияга ҳужум қилмасликка ваъда берган эди.
Қўшма Штатлар Киевга HIMARS кўп учирувчи ракета тизимларини етказиб беришни режалаштирмоқда, улар тахминан 80 километр масофадаги нишонларни уриб туширишга қодир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар