Фото: Getty Images
Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Россия президенти Владимир Путинга Украина билан боғлиқ вазият туфайли мурожаат қилди.
Пеле Instagram саҳифаси орқали ЖЧ—2022 саралаши плей-офф ярим финали доирасида кечган Украина — Шотландия ўйинидан олдин Россия президенти номига йўлланган мактубини эълон қилди. Бу ўйинда украиналиклар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
- "Мен ушбу ўйиндан фойдаланиб, сўрамоқчиман: буни тўхтатинг. Зўравонликни оқлайдиган ҳеч нарса йўқ.
Украиналиклар ҳеч бўлмаганда 90 дақиқа давомида ўз мамлакатларида ҳамон содир бўлаётган фожиани унутишга ҳаракат қилади. Жаҳон Чемпионатига чиқиш жуда қийин вазифа. Кўплаб одамларнинг ҳаёти хавф остида қолаётган паллада бу деярли имконсизга айланади.
Бу тўқнашув шафқатсиз, асоссиз ва оғриқ, қўрқув, даҳшат, азобдан бошқа ҳеч нарса келтирмайди. Уруш фақат халқларни бир-биридан ажратиш учунгина мавжуд.
Мен ўз халқи хавфсизлиги учун нафрат тўла кўзлар билан нутқ сўзлаган раҳбарлар ва урушларни кўрган саксон йилни яшадим. Биз у вақтларга қайта олмаймиз, энди ривожланишимиз лозим.
Аввалроқ учрашган вақтимизда, бир-биримизга табассум билан узоқ вақт қўл бериб кўришганимизда, бир-биримиздан бунчалик узоқлашиб кетамиз деб ўйламагандим. Бу урушни тўхтата оладиган куч сизнинг қўлингизда. 2017 йил Москвадаги сўнгги учрашувимиз вақтида мен кўришган ўша қўлларда", - деди собиқ футболчи Пеле.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилганди. Айни вақтда Украинанинг қатор ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди