Фото: 24.kg
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев бош прокуратура томонидан ҳибсга олинди. «24.kg» бош прокуратурага асосланиб хабар беришича, Бейшеналиев коррупцияда айбланяпти.
Қирғизистон 2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг сентябригача Россия, Хитой, Озарбайжон ва Қозоғистондаги халқаро ташкилотлардан беғараз инсонпарварлик ёрдами доирасида 451 минг 560 доза вакцина олган.
Бундан ташқари, Хитой ва Россия президентлари билан келишувлар асосида мамлакатга ёрдам тариқасида 6 млн доза вакцина ажратилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Бейшеналиевнинг шахсий кўрсатмаси билан 2021 йилнинг апрель, июнь, июль ва сентябрь ойларида хориж хусусий компанияларидан 1 млрд 581 млн 474 минг 315 сом қийматидаги вакциналар келтирилган. Асоссиз равишда 2 млн 460 минг доза вакцина сотиб олинган. Пуллар офшор ҳисобларига ўтказиб берилган. 3 миллиондан зиёд вакцина ортиқча келтирилгани учун қўлланиш муддати тугаб бормоқда.
Давлатга 1 млрд 581 млн 474 минг 315 сом (қарийб 20 млн АҚШ доллари) зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Вазир ҳамда вазирликнинг бошқа ходимларига нисбатан бешта жиноят иши бўйича тергов кетмоқда, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди