Фото: Спутник
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна отишма содир этилди, ҳодиса давомида тожик ҳарбийлари миномётлардан фойдаланди, бир нафар қирғизистонлик аскар жароҳат олди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига таяниб, «24.кг» хабар берди.
Қирғизистон расмийларининг хабарига кўра, тожик ҳарбийлари шартли чегара чизиғини ноқонуний кесиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига кирган. Чегара отряди уларнинг Боткен туманидаги Булоқбоши ҳудудида эканини аниқлаган.
Тожикистон ҳарбийлари ҳудудни тарк этиш тўғрисидаги талабларни эътиборсиз қолдириб, ўт очди. Отишма бошланди, улар миномётлардан фойдаланишди, дейилади Қирғизистон чегара хизматининг хабарида.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон томонидан бир нафар ҳарбий жароҳат олган.
- "Соат 15:00 ҳолатига Боткен вилоятининг Боткен тумани Булоқ-Боши ҳудудидаги отишма тўхтатилди. Отишма пайтида бир ҳарбий хизматчи яраланиб, зарур тиббий ёрдам олди", — дейилади республика чегара хизмати хабарида.
Томонлар телефон орқали суҳбат ўтказди, бироқ эришилган келишувларга қарамай, дастлаб отишма давом этди, дея таъкидламоқда Қирғизистон расмийлари. Уларга кўра, Тожикистон томони қирғиз томони позицияларини соат 14:15 гача ўққа тутган. Тожикистон расмийлари воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара узунлиги 970 километр. Шундан 460 километри бўйича келишувлар мавжуд эмас, шунинг учун баҳсли ҳудудларда вақти-вақти билан низолар келиб чиқади.
Қирғиз-тожик чегарасидаги навбатдаги тўқнашувлар 2022 йил январь охиридан буён давом этмоқда: йил бошида икки давлат чегарасида юз берган отишма оқибатида икки нафар чегарачи ҳалок бўлган, олти нафар тожикистонлик ҳарбий яраланган, Қирғизистон томонидан эса саккиз нафар ҳарбий жароҳатланганди.
Ушбу воқеадан кейин Тожикистон ҳамда Қирғизистон делегациялари чегарада ўт очишни тўхтатиш, низо содир бўлганидан кейин олиб келинган қўшимча куч ва воситаларни у ердан узоқлаштиришни келишиб олганди. Шунга қарамай чегарада бу каби низо ҳамда тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб турибди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди