Фото: Володимир Зеленскийнинг Telegram-канали
АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи вакиллари охирги вақтларда Украинадаги урушни дипломатик йўл билан тўхтатиш режасини ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Уч томонлама учрашувлар Украина иштирокисиз ва фавқулодда тез-тез ўтказилмоқда. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, Ғарб уруш чўзилиб кетганидан хавотирга тушган. Улар уруш қанчалик чўзилса, дунё шунчалик кўп зарар кўради деган фикрга келган. Телеканал Ғарб вакиллари муҳокамаларда Италия таклиф қилган режани ҳам кўриб чиқаётганини аниқлаган. Унда Украинага тегишли бўлган Қрим ва Донбасс тўлиқ автономияга айлантирилиши назарда тутилган, Украина томони бунга кескин норозилик билдирганди.
CNN'га кўра, ушбу муҳокамаларда Украинадан вакил иштирок этмаяпти. Бу эса АҚШнинг «Украина масаласида ҳеч нима Украинасиз ҳал қилинмайди» принципига тўғри келмайди. Ўз навбатида АҚШ музокараларда Киевга босим қилмаслиги, уни Москва билан келишувга боришга ундамаслигини билдирган.
Телеканал ушбу муҳокамалардан мурод Украинага таклиф қилиш мумкин бўлган тинч келишув режасини ишлаб чиқиш эканини айтган. CNN инсайдерлари ёрдамида тайёрланган суриштирувда айтилишича, АҚШ ҳозирча Укаринадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш имконсиз деб қарамоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»