Фото: Reuters
5 июн тонгида Киевда бир неча портлашлар кузатилди. Украина пойтахтининг Дарницк ва Днепровск районларига ракета зарбалари келиб тушган. Шаҳар мэри Виталий Кличко бир неча портлаш рўй бергани, воқеа жойида тегишли хизматлар иш олиб бораётганини хабар қилган.
Кличко шаҳар ўққа тутилиши оқибатида қурбонлар бўлмагани, бир киши шифохонага ётқизилганини маълум қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ракеталар инфратузилма объектларига келиб тушган. Гувоҳлар портлашлардан кейин ёнғин чиққани ҳақида хабар беришган.
Украина регионлари ва аҳоли пунктларидан келган хабарларга кўра, Краматорск, Лисичанск, Киев областидаги Броваров шаҳарчасига ҳам зарбалар берилган. Луганс области раҳбари Сергей Гайдайнинг маълумотига кўра, Лисичанск ўққа тутилиши оқибатида бир аёл ҳалок бўлиб, икки эркак яраланган.
Донецк области маъмурияти раҳбари Павел Кириленко 4 июн куни област ҳудуди ўққа тутилиши оқибатида жами олти киши ҳалок бўлиб, тўққиз киши яраланганини хабар қилган. Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР раҳбарияти Донецкка берилган зарба оқибатида 13 киши яраланганини маълум қилган.
Киевдан 25 км масофада жойлашган Броваров шаҳри мэри Игор Сапожко фейсбукдаги саҳифасида зарбалар аҳоли пунктларига жуда яқин ҳудудга берилганини хабар қилган. У портлашлардан кейин пойтахтда тутун ҳиди пайдо бўлганини қўшимча қилган.
«Энергоатом»дагилар Киев томонга учирилган ракеталардан бири Жанубий-Украина атом электр станцияси устидан жуда паст баландликда учиб ўтганини хабар қилишган. Бу ҳолат акс этган тасвирлар тарқатилган.
Компания «россияликлар ҳамон ракетанинг кичик бир парчаси ишлаб турган энергоблокка келиб тушиши, ядровий фалокат ва радиацияга сабаб бўлишини тушунмаётгани»ни қайд этган.
Бу Киев апрел ойидан буён илк бор ўққа тутилишидир. Шаҳарга сўнгги бор 29 апрелда зарба берилганди. Ўшанда бир киши - журналист Вера Гирич ҳалок бўлган, 10 киши яраланганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»