Фото: Global Village Space.
Россия президенти Владимир Путин АҚШ расмийларининг Украинага янги қуроллар партиясини юбориш ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
Путиннинг айтишича, ўнлаб ҳарбий техника рус ҳарбийлари томонидан йўқ қилинмоқда.
«Биз уларни ёнғоқ каби майдалаб юборамиз, ҳозиргача бундай қуроллардан ўнлаби йўқ қилинди», деди Путин «Россия-1» телеканалида журналисти Павел Зарубинга берган интервюсида.
Президент Жо Байден Украинага янги ёрдам пакетини имзолади. Унга кўра, Қўшма Штатлар Украинага тахминан 700 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам юборади. У, хусусан, М142 (High Mobility Artillery Rocket Systems) каби бир нечта ракета тизимларини ўз ичига олади.
Аввалроқ Вашингтон ўзининг ҳарбий ёрдами доирасида Киевга М777 155 ммли гаубицаларини юборган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин саратонга қарши муолажа олгани, шунингдек Россия президентига суиқасд уюштиришга уриниш бўлгани хабар берилган.
Шунингдек, Ғарб разведкасига кўра, Путин атрофида уруш бўйича информацион хаос пайдо бўлган ва рус етакчиси Украина бўйича кўп янгиликлар етиб бормаяпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»