2 477
«Бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди». Путин Украинага Американинг баравар ўт очувчи тизимлари етказиб берилиши ҳақида
Фото: Кремль матбуот хизмати
Россия президенти Владимир Путин Америка Қўшма Штатлари томонидан Украинага баравар ўт очувчи реактив тизимларининг етказиб берилиши Россиянинг «махсус операцияси» учун «ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини» айтди.
Путиннинг сўзларига кўра, шундай турдаги совет ва рус реактив тизимлари Украинанинг ўзида ҳам бор, Ғарбнинг таъминоти эса жанговар ҳаракатлар пайтида йўқ қилинган қуроллар ўрнини қоплаш учун мўлжалланган, холос. Россия президентининг баёнотига кўра, худди шу ҳолат Россия ҳаво мудофааси гўёки «ёнғоқдек чақаётган» дронлар билан ҳам юз бермоқда.
Нима учун Украина томонидан йўқотилган қуролларнинг ўрнини тўлдириш расмий мақсади ушбу мамлакатни «демилитаризация қилиш» бўлган операция учун ҳеч нарсани ўзгартирмаслиги ҳақида Путиннинг сўзларида ойдинлик киритилмаган.
Американинг баравар ўт очувчи реактив тизимларидан Россия ҳудудига зарбалар бериш учун фойдаланилиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирар экан, Путиннинг таъкидлашича, Украина ўзида ҳам мавжуд бўлган ва тахминан 45-70 километр масофага учадиган ракеталар билан таъминланмоқда. Россия Федерацияси ҳудудига зарбалар бериш учун «узоқ масофали» ракеталарни етказиб бериш ва улардан фойдаланиш масаласида Путин «ҳали қуроллар етказиб берилмаган объектларга зарба беришга» ваъда берди. У қайси объектлар ҳақида гапираётганини очиқламади.
«Умуман олганда, қўшимча қурол етказиб бериш бўйича бу шов-шувларнинг барчаси, менимча, фақат битта мақсадни кўзлайди – қуролли можарони имкон қадар узоққа чўзишни», — деди Путин.
Июнь ойи бошида АҚШ президенти Жо Байден Украинага Киев анчадан бери сўраб келаётган ҲИМАРС баравар ўт очувчи реактив тизимларни етказиб бериш тўғрисидаги буйруқни имзолади. АҚШ ҳукумати Украина Россия ҳудудига зарбалар бериш учун улардан фойдаланмасликка ваъда берганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»