1 533
Сардор Умурзоқов Москвада Ўзбекистон—Россия муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Фото: Россия ТИВ матбуот хизмати
Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 3—4 июнь кунлари ташриф билан Москвада бўлди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, икки кунлик ташриф давомида Россиянинг бир қатор расмийлари, хусусан, ҳукумат раисининг ўринбосари Алексей Оверчук, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувлар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, амалдаги келишувларнинг ҳаётга жорий этилиши, шунингдек, Ўзбекистон—Россия муносабатларини янада ривожлантиришнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг барча соҳаларида мустаҳкам алоқалар ҳамда фаол ҳамкорлик кузатилаётганлиги қайд этилди. Олдин келишилган лойиҳалар, дастур ва ташаббусларни илгари суриш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга ўзаро содиқлик билдирилди.
Фото: Россия ТИВ матбуот хизмати
Инвестициявий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт ва логистика ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштиришнинг амалий механизмлари бўйича муштарак позициялар ишлаб чиқилди.
Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалаларни ҳал қилишга қаратилган навбатдаги тадбирлар бўйича таклифлар алмашилди ҳамда ўзаро муносабатларнинг кўриб чиқилган барча йўналишларига доир амалий ҳамкорлик қилиш йўллари тўғрисида келишиб олинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»