
Фото: «The Economic Times»
Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида зиёратчилар автобуси жарликка қулаши оқибатида камида 25 инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда 5 июнь куни «The Indian Express» хабар берди.
Фожиа кечки пайт Уттаркаши округида содир бўлган. Мадхя-Прадеш штатининг Панна округидан йўлга чиққан автобусда 28 нафар йўловчи, ҳайдовчи ва кондуктор бўлган. Автобус 150 метр пастликка қулаган.
Қутқарувчилар 25 кишининг жасадини автобусдан чиқариб олишган. Жароҳатланган беш киши шифохонага юборилган. Тасдиқланмаган маълумотга кўра, уларнинг бири вафот этган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга моддий ёрдам кўрсатилишига ваъда берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар