1 679
Урушнинг 102-куни: Киевга ракета зарбаси оқибатлари, Донбассда жанглар давом этмоқда (фото)
Урушнинг 102-куни ўтди. Бу кунда Киев бўйлаб апрел ойи охиридан буён илк бор ракета зарбалари берилди (бир киши шифохонага ётқизилган). РФ мудофаа вазирлиги Киевга зарба беришдан мақсад Украинага етказиб берилаётган техникалар, жумладан Т-72 танклари сақланаётган вагон таъмирлаш заводи бўлганини маълум қилди.
Украина томони завод ҳудудида ҳарбий технималар бўлмаганини айтди. Владимир Путин агар Киев узоқ масофага ҳаракатланувчи ракеталар олса, Россия шу вақтга қадар ҳужум қилинмаган объектларга зарба берилиши билан таҳдид қилди. Володимир Зеленский Украина армиясининг Донбасс ва Запорожьедаги позицияларига ташриф буюрди.
Украиналик мухлислар миллий жамоанинг ЖЧ-2022 мундиали йўлланмаси учун Уэлсга қарши ҳал қилувчи ўйинини кузатмоқда. Бу ўйинда украинлар бир гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлишди. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Урушнинг 103-куни. Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар:
- Украина Бош штаби россияликлар сўнгги кунда Лимандан ғарб ва жанубга, Славянск йўналишида юриш қилгани, шунингдек Бахмут ва Северодонецк ҳудудида жангларни давом эттирганини маълум қилган. Шу билан бирга Донбасс фронтининг жанубий участкасида фаол ҳарбий ҳаракатлар тўхтаб қолган.
- Украина президенти Володимир Зеленский душанбага ўтар кечаси қилган видеомурожаатида шарқий фронтга боргани, Лисичанск ва Соледарда бўлганини айтди. Лисичанск — айни вақтда бир қисми россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинган Северодонецк шаҳрига ёндош жойлашган. Соледар — россиялик ҳарбийлар таҳдид солиб турган Бахмутдан шимолда, Северодонецк ва Лисичанскни Украинанинг асосий ҳудуди билан боғловчи трасса бўйида жойлашган.
- Шарқий фронтда ишлаётган украин журналисти Юрий Бутусов Украина расмийларининг Северодонецкнинг ярми украин ҳарбийлари назоратига қайтгани ҳақидаги баёнотлари тўғри эмаслигини айтди. Бутусовнинг маълумотига кўра, ҳозирда украин қисмлари Северодонецк ғарбидаги саноат зонасида ва унга ёндош кварталларда ҳимояланмоқда. Шу билан бирга, қайд этиш керакки, саноат зонаси шаҳарнинг ярмидан камроқ қисмини эгаллайди.
- Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Лондон Украинага М270 баравар ўт очиш реактив тизимлари юборишини маълум қилди. Бу қарор M270 MLRS ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган АҚШ билан келишилган. ОАВ маълумотига кўра, ҳозирча уч дона учириш қурилмаси юборилади, украинлар аввалига бу қуроллардан фойдаланишни ўрганиши керак.
Қуйида 5 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Киев ва Киев обласи
Россияликлар томонидан ракета зарбалари берилган Дарницкий вагон таъмирлаш заводи депоси. Завод Киев марказидан 10 километр масофада жойлашган. РФ мудофаа вазирлиги завод корпусларида Т-72 танклари бўлганини даъво қилган. Аммо «Украина темирйўллари» раҳбари бу ерда фақат вагонлар бўлганини айтди. Фото: Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Ишчи темирйўл инфратузилмасига келиб тушган ракета зарбалари оқибатларини кўздан кечирмоқда
AP Photo/Natacha Pisarenko
Киев яқинидаги Макаров посёлкасида вайрон бўлган уй боғидаги ўт қирқилмоқда
Christopher Furlong / Getty Images
Киев устида тутун. 5 июн куни Украина пойтахтига апрел ойи охиридан буён илк бор ракеталар келиб тушди. Шаҳар мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, зарбалар оқибатида бир киши шифохонага ётқизилган.
Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк
Зарбага учраган турар жой биноси. ДХР вакилларига кўра, Донецк Украина ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 14 киши яраланган. Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Россия Тергов қўмитаси ходимлари Донецкнинг Петровск районига ракета зарбалари берилганида ёниб кетган автомобил олдида ўзаро гаплашишмоқда. Россия нашрларига кўра, шанба куни ДХР назоратига ўтган ҳудудга йўлланган ракета зарбалар оқибатида камида беш киши ҳалок бўлиб, 20 киши яраланган. Фото: AP Photo
Донбасс шимоли
Елкасига мушугини миндирган аёл ракета зарбасидан кейин ҳовлисини тартибга келтиришга уринмоқда. Дружковка шаҳри Россия армияси зарбалари остида қолган — бу ерда Украина ҳарбий техникалари таъмирланган завод цехлари вайрон қилинган.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанскда ўзининг ёнаётган уйи олдида турган киши. Украин қўшини Луганск областида мудофааланишда давом этмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Дружовкада маҳаллий аҳоли вакили ракета зарбасидан вайрон бўлган уйида диванда ётибди
AP Photo/Bernat Armangue
Дружовкада маҳаллий аҳоли вакили ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўрага тушиб кўрмоқда
AP Photo/Bernat Armangue
Украинлар тиббий бригадаси ишлатадиган замбил. Фронт чизиғидаги ўрмон ҳудуди
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Фронт чизиғи яқинидаги ярадор украин ҳарбий хизматчиси
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Бахмут яқинидаги фронт чизиғида турган украин ҳарбийси — Россия қўшини ушбу йўналишда ҳужумларни давом эттирмоқда, аммо шаҳар Украина назоратида қолмоқда. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи автомат гранатомётдан ўт очмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий фронтнинг олдинги чизиғига қайтишдан олдин ҳордиқ чиқармоқда
AP Photo/Bernat Armangue
Ярадор украин ҳарбийси ҳоспиталга олиб кетилмоқда, Донецк области
AP Photo/Bernat Armangue
Запорожье области
Украина президенти Володимир Зеленский фронт чизиғида. У Донбассдаги Лисичанск ва Соледар шаҳарларига ҳам борган.
Украина президенти матбуот хизмати/ Reuters / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»