21:38 / 06.06.2022
1 490

Буюк Британияда синов тариқасида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилди

Буюк Британияда синов тариқасида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилди
Фото: Bloomberg
6 июнда Буюк Британияда тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш бўйича йирик тажриба бошланди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Мамлакатнинг 4 кунлик ҳафталик дастурида 70 та компаниянинг 3,3 мингга яқин ходими иштирок этади.

Буюк Британияда 4 кунлик ҳафта дастури янги зеландиялик тадбиркорлар Эндрю Барнс ва Шарлотта Локҳарт томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Оксфорд ва Кембриж, шунингдек, Бостон коллежи (АҚШ) олимлари кўмагида ташкил этилган.

Ташкилотчилар 100:80:100 моделидан фойдаланадилар, яъни 80 фоиз иш ҳақини 100 фоиз тўлаш ва 100 фоиз унумдорликни сақлаш. Компаниялар фаолияти ва ходимларнинг фаровонлигидаги ўзгаришлар иштирокчи университетлар олимлари томонидан назорат қилинади.

Дастур натижалари келгуси йилда эълон қилинади, шундан сўнг Британия ҳукумати ишчиларни 32 соатлик иш ҳафтасига ўтказиш қанчалик самарали эканлигини тушуниш учун уларни ўрганади.

Шу билан бирга, британиялик тадқиқотчилар март ойида тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш самарадорлиги ҳақидаги дастлабки маълумотларни эълон қилишган.

Reading университети (Буюк Британия) қошидаги Henley бизнес мактаби мутахассислари тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтаётган компаниялар йилига ўртача 18 минг фунт стерлинг тежашини аниқлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда синов тариқасида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтилди