Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Жавлон Ваҳобов Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва балиқчилик вазири Лана Попхэм билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Канада томони билан Британия Колумбияси провинциясига Ўзбекистондан вақтинчалик ва мавсумий ишчиларни жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, Британия Колумбиясига ҳар йили 12 мингга яқин мавсумий меҳнат муҳожирлари, асосан, Мексика ва Лотин Aмерикасининг қатор мамлакатларидан провинциянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун 5-6 ой муддатга келади.
Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси томонидан маълум қилинишича, яқин кунларда Канада вазири мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан онлайн учрашув ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистондан Британия Колумбиясига мавсумий ишчиларни жўнатиш истиқболларини муҳокама қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас