Фото: «politeka.net»
Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел истеъфога чиққанидан сўнг биринчи катта интервью берди.
7 июнь куни Der Spiegel журналисти Александр Озанг билан суҳбатда Меркел Россиянинг Украинага қарши урушини кескин қоралади ва Владимир Путиннинг мақсадлари ҳақида гапирди.
Меркел Россиянинг Украинага бостириб киришини катта хато деб атади.
«Бу халқаро ҳуқуққа зид ва оқлаб бўлмайдиган шафқатсиз ҳужум», — деди у. Германиянинг собиқ канцлери фикрича, «Путиннинг нафрати» Ғарб демократик моделига қарши қаратилган.
«У Европани йўқ қилмоқчи. Европа Иттифоқини йўқ қилмоқчи, чунки у бунда НАТО сари биринчи қадамни кўради», деб ҳисоблайди Меркел хоним.
Шунингдек, Меркел нега НАТОнинг шарқ томон кенгайиши ва 2008 йилда Украина ва Грузиянинг иттифоққа қабул қилинишига қарши чиққанини ҳам тушунтирди.
«Бу биз ҳозир биладиган Украина эмас эди. У Янукович ва Юшенко ўртасида сиёсий жиҳатдан бўлинган эди. Бу ички демократик жиҳатдан барқарор мамлакат эмас эди», дейди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас