07:50 / 09.06.2022
2 006

Лавров Путин ва Зеленский қандай шароитда учрашиши мумкинлигини айтди

Лавров Путин ва Зеленский қандай шароитда учрашиши мумкинлигини айтди
Фото: «ТАСС»
Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийнинг учрашуви эҳтимоли Москва ва Киев ўртасидаги музокара жараёни қайта бошланганидан кейингина пайдо бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғли билан бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Биз дастлаб музокара гуруҳларининг ишини қайта бошлаш зарурлигидан келиб чиқяпмиз», — деди у.

Лавровнинг сўзларига кўра, Украина раҳбари Россия билан музокараларга «бепарволик» кўрсатмоқда. «Зеленский ‘музокаралар Россия қўшинлари 24 февралдаги чизиққа олиб кетилгандан кейингина қайта тикланади’ деб бир неча бор айтган. Бу мутлақо бемаъни ёндашув, бундан ташқари, бу Украина делегациясининг ўзи 29 март куни Истанбулда илгари сурган ташаббусларга мутлақо зид», — деди Лавров.

Вазирнинг қўшимча қилишича, апрель ойининг ўрталаридан бери Украина Киев билан келишувлар лойиҳасининг Россия версиясига жавоб бермаган ва тўп Украина томонда қолмоқда.

«Украина томони Истанбулдаги йиғилишда баён қилган ёндашувларини кўп ўтмай ўзгартирди. Шунга қарамай, алоқалар давом эттирилди ва апрель ойининг ўрталарида шартнома лойиҳасининг кейинги версияси ҳақидаги таклифимизни уларга бердик. Ўшандан бери ҳеч қандай фикр-мулоҳаза олмадик», — деди Россия ТИВ вазири.

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг сўзларига кўра, Россия ҳам, Украина ҳам муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларга қайтишга интилмоқда. Май ойи охирида Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбатда Зеленский Путин билан учрашмоқчи эканини айтганди. Чавушўғлининг таъкидлашича, Анқара икки президентнинг учрашувини ташкиллаштириш мумкин деб ҳисоблайди ва инқирозни ҳал қилишда ёрдамга тайёр.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Путин ва Зеленский қандай шароитда учрашиши мумкинлигини айтди