date
views 1 541

Германия Украинага оғир артиллерия қуролларини етказишда давом этмоқчи

Германия Украинага оғир артиллерия қуролларини етказишда давом этмоқчи
Фото: Global Look Press
Германия Украинага оғир артиллерия қуролларини етказишни тўхтатмоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакат канцлери Олаф Шольц маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

«Германия тарихий қарор қабул қилган ва инқирозли минтақа — Украинага қурол-яроғ етказиб бермоқда... Биз у ерга кўп қурол етказиб бердик ва бу ишни давом эттирамиз. Жумладан, Украинага оғир артиллерия қуролларини берамиз», – дея такрорлаган Шольц Берлинда ўтган VAP халқаро хориж матбуоти иттифоқининг матбуот анжуманида.

Шунингдек, у Германиянинг Украинага ракета ҳужумидан ҳимоя қуроллари, зирхли транспортётлар, амуниция етказиб берилганини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Германия парламенти «Гепард» номли немис зенит қуролларини ва PzH 2000 (немис тилида - Panzerhaubitze 2000) артиллерия қуролини Украинага етказиб беришни маъқуллаганди. Бу каби қурол-яроғдан жами етти донаси Киев ихтиёрига топширилиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Украинага оғир артиллерия қуролларини етказишда давом этмоқчи