11:24 / 09.06.2022
1 798

Путин Эрон президенти Иброҳим Раисий билан ядровий келишувни муҳокама қилди

Путин Эрон президенти Иброҳим Раисий билан ядровий келишувни муҳокама қилди
Фото: Россия президенти Матбуот хизмати
Россия ва Эрон президентлари Владимир Путин ҳамда Иброҳим Раисий телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар Эроннинг ядровий келишуви бўйича «якуний қарорга»га келишида эришилган ютуқларни муҳокама қилди.

«Эрон ядро дастури атрофидаги вазиятни кўриб чиқишда Қўшма ҳаракатлар режаси ва БМТ Хавфсизлик Кенгашнинг 2015 йил 20 июлда тасдиқлаган 2231-резолюцияси талаблари сақланиши ва тўлиқ бажарилишини таъминлайдиган якуний келишувга эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлиги қайд этилди» — дейилади Кремль баёнотида.

Шунингдек, Кремль мулоқот чоғида президентлар «Россия-Эрон муносабатларининг бугунги кундаги даражасига юқори баҳо беришди» деб ёзади. Томонлар икки томонлама муносабатларни, жумладан, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни мустаҳкамлашга бел боғлаган.

Бундан ташқари, Кремлнинг таъкидлашича, музокараларда «Суриядаги вазиятни тартибга солишга кўмаклашиш бўйича Остона келишувлари доирасида келгусида биргаликда ишлашга содиқлик яна бир бор тасдиқланди».

Владимир Путин, шунингдек, темир йўл ҳалокати муносабати билан Эрон президентига ҳамдардлик билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Эрон президенти Иброҳим Раисий билан ядровий келишувни муҳокама қилди