15:49 / 09.06.2022
1 238

АҚШ Украинада разведка олиб бориш учун сунъий йўлдошлардан фойдаланишни кенгайтиради

АҚШ Украинада разведка олиб бориш учун сунъий йўлдошлардан фойдаланишни кенгайтиради
Фото: Reuters
АҚШ вакиллар палатасининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси хусусий сунъий йўлдошлардан разведка олиб бориш, шу жумладан, Украинадаги вазиятни кузатиш учун фойдаланишни кенгайтиришга қарор қилди, деб ёзади «РБК».

Конгрессменлар 2023-молия йили учун (1 октябрда бошланади) мудофаа бюджети лойиҳасига тузатишлар киритди. Улар Миллий разведка бошқармасига (NRO) синтезланган апертурали радиолокатор ўрнатилган (Synthetic Aperure Radar, SAR) сунъий йўлдошлардан тасвирлар қабул қилиш бўйича тажрибавий дастурни тезлаштиришни таклиф этади.

NRO Украинадаги Америка хусусий компанияларига тегишли SAR сунъий йўлдошлари маълумотларидан фаол фойдаланиб, жанговар ҳаракатлар боришини кузатган ва разведка маълумотларини олган, кейин эса иттифоқчиларга ва Киевга узатган, деб ёзади Defence News нашри.

SAR билан жиҳозланган сунъий йўлдошлар ҳар қандай об-ҳавода ва куннинг исталган қисмида катта ҳажмли тасвирларни олади. NRO’нинг ўз қурилмалари бор, аммо улардаги тасвирлар махфийлаштирилган. Уларни махфийликдан чиқариб, маълумотларни иттифоқчиларга узатиш учун жуда кўп вақт керак бўлади. АҚШ ҳарбий-космик разведкаси маълумотлари билан боғлиқ вазият ҳам худди шундай. Хусусий компаниялар олган тасвирлар эса зудлик билан узатилиши мумкин.

Апрелда NRO раҳбари Крис Сколезе АҚШ Украинадаги жанговар ҳаракатлар боришини иккита энг янги сунъий йўлдош тизимлари ёрдамида кузатаётганини маълум қилганди, улар орбитал жосус йўлдошлар билан бир қаторда «НАТО ва бутун дунёга реал вақт режимида Россиянинг босқини олдидан ўз ҳарбий қудратини ошираётганини кузатиш имконини берган». Сколезенинг сўзларига кўра, бунинг шарофати билан Америка маъмурияти Россия армияси манёврлари, ракета парвозлари ва эҳтимолий стратегик нишонлар ҳақида батафсил разведка маълумотлари олиб турган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинада разведка олиб бориш учун сунъий йўлдошлардан фойдаланишни кенгайтиради