1 716
«Ҳар куни 100 нафаргача жангчимизни йўқотяпмиз, 500 киши яраланмоқда» - Украина мудофаа вазири
Фото: Rick Mave / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Украина мудофаа вазири Алексей Резников мамлакат қуролли кучларининг Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги йўқотишлари ҳақида маълумот берди.
«Фронтдаги вазият жуда оғир. Биз ҳар куни 100 нафаргача жангчимиздан айриляпмиз, яна 500 нафаргача жангчи яраланмоқда», — дея ёзган Резников фейсбукдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, Россия армияси «ёппасига босимни давом эттирмоқда, жойида депсинмоқда, кучли қаршиликка дуч келмоқда, улкан йўқотишларга учрамоқда, аммо ҳозирча фронтнинг алоҳида участкаларида илгарилаш учун етарли кучга эга бўлиб қолмоқда».
Йўқотишлар борасида Резников томонидан келтирилган маълумотлар аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский айтганларига мос келади, у 1 июн куни Донбассдаги жангларда ҳар куни 60-100 нафар атрофида украин ҳарбийлари ҳалок бўлаётгани, 500 нафарга яқини яраланаётганини айтганди.
Резниковнинг постидаги асосий мавзу Украинага бошқа мамлакатлардан етказиб берилаётган қуроллар бўлган. Хусусан, у полшаликларнинг 155 миллиметр калибрли «Краб» ўзиюрар гаубицалари жангларда қўллаш учун тайёрлигини айтган.
Аввалроқ Ғарбдаги манбалар Донбассдаги жангларда россиялик ҳарбийлар артиллерия бобида катта устунликка эга эканини айтишганди.
Украина ва Россия уруш бошидан буён ўз йўқотишларини ошкор қилмасликка ҳаракат қилиб келмоқда, ҳар куни бериб бориладиган ахборотларда фақат рақибининг йўқотишлари ҳақидаги баҳолар берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас