1 711
Никарагуа президенти Россия ҳарбийларининг гуманитар мақсадларда мамлакатга киришига рухсат берди
Фото: «РИА Новости»
Никарагуа президенти Даниэль Ортега хорижий қуролли кучлар, жумладан, Россия армиясининг ҳам республикага киришига рухсат берувчи фармоннинг амал қилиш муддатини узайтирди. Аммо бу фақат гуманитар мақсадлар учун амал қилади.
Чет эллик ҳарбий хизматчиларнинг Никарагуада бўлишига фавқулодда ҳолатларда вақтинчалик рухсат берилади. Хусусан, улар гуманитар ўқув машғулотларида, одамларни қидириш ва қутқаришда, шунингдек, денгиздаги жиноятчиликка қарши курашиш машқларида қатнашиши мумкин.
«Хорижий ҳарбийлар, кемалар ва самолётларнинг мамлакатга гуманитар мақсадларда киришига рухсат берилади. Марказий Америка қуролли кучлари конференциясига кирган мамлакатларнинг (Гватемала, Салвадор, Гондурас, Доминикан Республикаси) ҳамда АҚШ, Россия, Мексика, Венесуэла, Кубанинг ҳарбий кемалари ва самолётлари фавқулодда вазиятларда ўзаро манфаатлар, алмашинув ва гуманитар ёрдам учун мамлакат ҳудудида транзит ўтиши ва тўхташига рухсат берилади», — дея Никарагуа ҳукумати ҳужжатидан парча келтирган La Gaceta газетаси.
Рухсат шу йилнинг охиригача узайтирилган. Бу ҳар йили Никарагуа Вазирлар Маҳкамаси томонидан бошланадиган стандарт процедурадир. Мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий контингентнинг бўлишига Никарагуа конституциясининг қоидалари рухсат беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас