2 094
Украинага ядро қуролини бериш ғояси Польша халқини хавф остида қолдиради — Россия Ташқи ишлар вазирлиги
Мария Захарова
Фото: Росбалт
Россия Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Польша ташқи ишлар вазири, ҳозирда Европарламент депутати бўлган Родослав Сикорскийнинг Украинага ядро қуролини бериш таклифини танқид қилди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram’даги каналида Сикорскийнинг баёнотидан иқтибос келтирди: «Россия Будапешт меморандумини бузди ва шу боис Ғарб Украинага ўз мустақиллигини ҳимоя қилиш учун ядро каллакларини ‘совға қилиш'га ҳақли».
«Америка томонидан бошқариладиган польшалик сиёсатчилар экстремистик мафкурани намойиш этмоқда, нафратни тарқатмоқда, можароларни қўзғатмоқда ва энди улар бутун сайёрага ядровий қуролларни тарқатмаслик режимини бузиш билан таҳдид қилмоқдалар», деб ёзади Захарова ўз Telegram каналида.
«Аммо энг муҳими, улар дунёнинг ядровий қайта тақсимланишига жалб қилинаётган Польша халқини хавф остида қолдиради», — дея таъкидлаган Россия ТИВ расмий вакили.
Эслатиб ўтамиз Россия шу йилнинг 24 февраль куни Украинда ўзининг «махсус операцияси»ни бошлади. Украина Россиянинг 1994 йилги Будапешт меморандум қоидаларини бузганини таъкидлади. Ушбу шартномага кўра, Россия Украина ўз ядро қуролидан воз кечиши эвазига унинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигни ҳурмат қилишга кафолат берган. Польшанинг собиқ Ташқи ишлар вазири ва амалдаги Европарламент депутати айнан ушбу меморандум шартларидан келиб чиқиб, Ғарб Украинага ядро қуролини «совға қилиш» ҳуқуқига эга эканини маълум қилди “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди