23:23 / 15.06.2022
1 298

«Қозоғистон олигархлар билан бутунлай хайрлашиши керак» — Тўқаев

«Қозоғистон олигархлар билан бутунлай хайрлашиши керак» — Тўқаев
Фото: «РИА Новости»
Қозоғистон хоҳ иқтисодиётда бўлсин, хоҳ сиёсатда олигархия тузуми билан бутунлай хайрлашиши керак, деди президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида.

«Мамлакатда ижтимоий адолат бўлиши керак. Албатта, мен утопик ва хаёлпараст эмасман, бу бир йилда битадиган иш эмаслигини тушунаман, лекин бунга интилишимиз керак. Ижтимоий лифт ишлаши керак, биз давлат лавозимларига, давлат компанияларидаги лавозимларга жуда қобилиятли, ватанпарвар одамларни танлашимиз керак», — деди у.

Тўқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонга сиёсий ислоҳотлар керак, «одамларнинг фуқаролик фаоллигига эркинлик бериш» зарур эди, бунинг учун «жамиятдан жуда катта сўров» тушди.

«Биз суперпрезидентлик тизимидан нуфузли парламент ўз ўрнини эгаллаган, ижро этувчи ҳокимият ўз ролини ўйнайдиган ва парламент бутун халқ олдида тўлиқ жавобгар бўлган цивилизациялашган президентлик тизимига ўтишимиз керак», — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қозоғистон олигархлар билан бутунлай хайрлашиши керак» — Тўқаев