date

АҚШ Украинага "Ҳарпун" ракеталарини етказиб бермоқчи

АҚШ Украинага "Ҳарпун" ракеталарини етказиб бермоқчи
АҚШ Украинага умумий қиймати 650 миллион доллардан ортиқ қурол-яроғлар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, Украинага автомобилларга ўрнатилган "Ҳарпун" кемаларга қарши ракеталари етказиб берилиши кутилмоқда.

Киевга навбатдаги ҳарбий ёрдам ажратилиши тўғрисида ҳозирча расман эълон қилинмади.

Бир кун аввал Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украинага етказиладиган қурол миқдорини камайтирмасликка чақирганди.

Май ойида АҚШ президенти Жо Байден Украинага ленд-лиз бериш тўғрисидаги қонунни имзолаганди. Ушбу ҳужжат Киевга ҳарбий ёрдам беришни осонлаштиради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага "Ҳарпун" ракеталарини етказиб бермоқчи