1 235
Афғонистондаги Британия элчихонасининг собиқ ходимлари «Толибон» томонидан калтаклангани айтилмоқда
Фото: Getty Images
Британиянинг Афғонистондаги элчихонасида ишлаган 100 дан ортиқ одам ҳалигача мамлакатни тарк эта олгани йўқ. Улардан баъзилари «Толибон» томонидан калтаклангани ва қийноққа солингани ҳақида BBC’га айтиб берди.
Буюк Британия ҳукумати 2021 йилдан бери 15 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилганини ва янада кўпроқ одамларни кўчириш устида ишлаётганини маълум қилган.
Илгари элчихонада ишлаган ва ҳозир ҳам Афғонистонда истиқомат қилаётган 150 дан ортиқ эркакнинг рўйхати келтирилган жадвални BBC Two Newsnight телеканали кўриб чиқди ва тасдиқлади.
Ўз шахсини ҳимоя қилиш учун исмини айтмаган бир киши элчихонада қоровул бўлиб ишлагани учун яқинда «Толибон» томонидан калтакланганини айтди.
«Кўчада ўтирган эдим, қуролланган одамлар менга яқинлашди, улардан бири менга ҳужум қилди», — деди суҳбатдош. «Улар менга Британия элчихонасида ишлаганимни айтишди ва калтаклай бошлади».
Яна бир собиқ қўриқчининг айтишича, жангарилардан бири унинг бошига милтиқ қўндоғи билан урган. Толиблар у энди инглизлар учун ишламаётганига ишонч ҳосил қилганидан кейингина уни қўйиб юборган.
Буюк Британия ҳукумати бу одамлар 20 июндан бошлаб Афғонистон фуқароларини кўчириш схемаси доирасида Буюк Британияга келиш учун ариза топшириши мумкинлигини маълум қилди, бу асосан Буюк Британиянинг Афғонистондаги фаолиятига ёрдам берган одамларга мўлжалланган.
Дастур январь ойида расман ишга туширилган, аммо аризаларни фақат кейинги ҳафтадан бошлаб юбориш мумкин. Танқидчиларнинг айтишича, бу жуда кеч, квоталар ҳам жуда оз.
Ҳукуматнинг бошқа схемаси — Афғонистонликларни эвакуация қилиш ва уларга ёрдам сиёсати Британия ҳукумати билан тўғридан-тўғри ишлаганларни, жумладан Британия кучларига ёрдам берган таржимонларни кўчиришга қаратилган.
Йил бошида ушбу схема остида Буюк Британияга келган афғонистонликлардан бири элчихонадаги кўплаб собиқ ҳамкасбларига ҳар куни таҳдид қилинаётганини айтган эди.
«Назаримда, инглизлар садоқатсизлик қилди. Улар ўзлари учун ишлаган одамларга катта ваъдалар берганди, ҳозир уларнинг ҳаёти хавф остида», — деди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди