Бадахшон вилояти
Фото: «A-krotov.tourbina.ru»
«Толибон» ҳаракатининг Афғонистоннинг шимолий Бадахшон вилоятидаги бўлинмалари қўмондони, дала қўмондони Қори Ваккас ўз жангарилари билан бирга Миллий қаршилик фронти томонига ўтиб кетди, деб ёзади Asia-Plus.
Хабарларга кўра, Миллий қаршилик фронти томонига ўтган толиблар икки кун ичида Тагаб уездидаги Хамбак, Кури ва Коту-Бала қишлоқларини эгаллаб олган.
Ваккасга бўйсунадиган отрядларда қарийб 300 киши бор. Қайд этилишича, исёнчи отрядларни тор-мор қилиш учун Тагабга юборилган «Толибон» жангарилари чекинишга мажбур бўлган.
Миллий қаршилик фронти ўтган йилнинг сентябридан буён толибларга қуролли қаршилик кўрсатиб келмоқда. Дастлаб у Панжшер вилоятидаги тожиклардан иборат лашкарлар ва толибларга мағлуб бўлган Афғонистон ҳукумати ҳарбий хизматчиларидан иборат эди.
Ваккас — «Толибон»нинг ушбу ҳаракатга қарши чиққан биринчи дала қўмондони эмас.
Айни пайтда «Толибон» бўлинмалари Сарипул вилоятининг Балхоб уездини қуршаб олмоқда, у ерда толибларнинг маҳаллий командири Маҳди Мужоҳид ҳаракатга қарши бош кўтарган. Мужоҳид ва унинг жангчилари — этник ҳазоралар бўлиб, «Толибон» раҳбарлари ва жангариларининг кўпчилиги эса пуштунлардир.
Толиблар раҳбарияти Мужоҳиднинг ўрнига пуштунлардан бирини тайинлаган, бу эса Балхоб вилоятида исёнга сабаб бўлган. Ҳаракат Мужоҳидга қарши этник ўзбеклардан бўлган толибларни йўналтиришга уринган, аммо улар бош тортган.
Исён кўтарган ҳазораларнинг сони 500 кишигача деб баҳоланмоқда. Балхоб уезди стратегик муҳим ҳисобланади. Толиблар 1996—2001 йиллардаги ҳукмронлиги даврида бу туманни тўлиқ эгаллай олмаганди.
Аввалроқ Афғонистон қаршилик кучлари Панжшерда жанглар қайта бошланганини маълум қилган эди. Май охирида Панжшер дарасида тўқнашувлар бўлиб ўтган, бунинг оқибатида бир кечада 27 нафар толиблар ўлдирилган.
«Толибон» 2021 йил августида Афғонистонда ҳокимият тепасига келган эди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз қўшинларини олиб кетишни бошлаганидан кейин толиблар ҳужумга ўтган эди. Улар навбат билан йирик шаҳарларни эгаллаб, август ўртасида Кобулга кирди ва давлат тўлиқ эгаллаб олинганини эълон қилди. Президент Ашраф Ғани БААга қочиб кетди.
Қаршилик кучлари Панжшер вилоятига тўпланди. Унга афғон уруши даврларидаги қўмондон Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд ва Ғани қочиб кетганидан кейин ўзини давлат раҳбари деб эълон қилган Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ раҳбарлик қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди