
Фото: Pixabay
Астрономлар тунги осмон безагига айланувчи ноёб ҳодиса — «сайёралар паради» бошланишидан хабар беришди: 18 йилда илк марта Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурн бир чизиқда жойлашади. Ҳодиса 24 июнь соат 4:10 дан бошланади, деб ёзди Science Focus.
Дурбин ёки телескопда Венера ва Ой ўртасидаги Уранни кўриш мумкин. Бир неча ой давомида сайёралар тарқалишни бошлайди.
Сайёралар сўнгги маротаба 2004 йилда шу тахлит сафланишган, кейинги «парад» — 2040 йилда.
Сайёралар парадининг ўзига хослиги — ёрқинлиги. Осмон очиқ бўлса ҳодисани ҳатто катта шаҳарларда ҳам кузатиш мумкин.

Фото: Science Focus
Дастлаб Сатурн, ундан сўнг эса тунги осмондаги энг ёрқин юлдуз — Сириусдан икки карра ёруғроқ Юпитер пайдо бўлади. Сўнгра Марс сафга қўшилади. Тўртинчи бўлиб қўшилган Венера параднинг энг ёрқин объектига айланади. Энг охирида — митти Меркурий. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар