1 230
Шаҳзода Чарльз Қатар бош вазиридан нақд пул кўринишидаги миллион евролик хайрияларни шахсан қабул қилган
Фото: Reuters
Британия шаҳзодаси Чарльз 2011-2015 йилларда қатарлик шайх Ҳамад бин Жассим ат-Танийдан жами уч миллион евро миқдордаги учта нақд хайрия пакетини шахсан қабул қилган. Бу ҳақда The Sunday Times нашри ёзди.
Барча ҳолатларда пул шаҳзода Чарльзнинг хайрия жамғармаси ҳисоб рақамларига ўтказилган. Бир ҳолатда 2013 йилгача Қатар бош ва ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган шайх шаҳзодага Британиянинг Fortnum & Mason премиум дўконидан бир миллион евролик сумка совға қилган.
2015 йилда у Чарльзга чамадонда бир миллион евро совға қилган. Газетанинг ёзишича, бу шаҳзоданинг Кларенс ҳаусдаги қароргоҳида яккама-якка учрашувда юз берган; ушбу суҳбатда бошқа мамлакатлар вакиллари билан учрашувларида доимо қатнашадиган Чарльзнинг котиби иштирок этмаган.
Нашрнинг ёзишича, чамадон икки сарой ходимига топширилган. Унда 500 евролик банкноталар мавжуд бўлиб, кейинчалик улар ноқонуний фирибгарликда тез-тез қўлланилганлиги сабабли Европа Иттифоқи бу банкноталардан воз кечган. Шундан сўнг пул қироллик оиласига хизмат кўрсатувчи Coutts банкига, ундан сўнг эса жамғарма ҳисобига ўтказилган.
Бундай ҳолатлардан бирида пул санаб чиққан шаҳзода Чарльзнинг маслаҳатчиларидан бирининг сўзларига кўра, пул санашда иштирок этганларнинг барчаси учун содир бўлаётган воқеалар «жуда ноқулай» бўлган. Газетанинг ёзишича, қайсидир вақтда шайх вакилларидан Чарльзга нақд пул бермаслик тўғридан-тўғри сўралган.
The Sunday Times қайд этишича, у содир бўлган воқеанинг ноқонунийлигига ишора қилмайди, аммо газетанинг фикрича, бу эпизодлар ўз вазифалари доирасида хорижлик арбоблар билан учрашувчи ва уларга турли масалалар бўйича Буюк Британиянинг позицияси ҳақида маълумот берувчи «тахт меросхўрининг ақли расолиги ҳақида жуда жиддий саволлар туғдиради». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи