date
views 4 311

Тунги клубда 21 нафар ўсмир сирли тарзда вафот этди

Тунги клубда 21 нафар ўсмир сирли тарзда вафот этди
Жанубий Африка полицияси Ос-Лонден шаҳридаги тунги клублардан бирида 21 нафар йигит-қизларнинг сирли тарзда ҳалок бўлганини тергов қилмоқда.

26 июнь содир бўлган ҳодисага нима сабаб бўлгани номаълум, ҳозирда ўлим сабаблари аниқланмоқда. Ушбу ўсмирлар мазкур клубда мактабни битириш оқшомини ўтказаётган бўлишган.

Ҳалок бўлганларнинг танасида жароҳат излари топилмаган. Уларнинг жасадлари столда, стулда, ерда ётган ҳолатда топилган. Ўлимга заҳарланиш сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда.

Ҳукумат расмийларига кўра, ҳалок бўлганлардан 13 нафари ўғил, 8 нафари қиз боладир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тунги клубда 21 нафар ўсмир сирли тарзда вафот этди