08:19 / 28.06.2022
2 384

Нидерландияда ҳукуматдан норози фермерлар автобанларни тўсиб қўйди

Нидерландияда ҳукуматдан норози фермерлар автобанларни тўсиб қўйди
Фото: Picture Alliance
Нидерландия ҳукумати фермерларни азот чиқиндиларини сезиларли даражада камайтиришга мажбур қилмоқчи. Бу кўплаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини банкрот қилиши мумкин, шунинг учун улар норозилик намойишларини уюштирди.

Нидерландиянинг кўплаб ҳудудларида фермерлар ҳукуматнинг азот чиқиндиларини камайтириш режаларига норозилик билдириб, бир неча соат давомида транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйди. 27 июнь, душанба куни ўнлаб тракторлар ва пичан ёрдамида автомагистраллар, кириш йўллари ва қишлоқ йўллари тўсилди. Мамлакат шимолидаги Гронинген провинциясида Германия билан чегарадаги бир қанча чегара пунктлари ёпилди.

Расмийларга кўра, тирбандликлар бир неча километрларга чўзилган, айниқса мамлакат жануби-шарқи ва шимолида бу яққол сезилган.

Ўнлаб фермерлар турли шаҳарлардаги ҳокимликлар бинолари, шунингдек, телерадиостанциялар миллий маркази – Хилверсюмдаги Медиапаркда норозилик намойишларида иштирок этди. Кечқурун ғазабланган фермерлар табиат вазири Кристианна ван дер Вал-Зеггелинкнинг қароргоҳи олдида тўпланди.

Нидерландия Олий судининг қарорига кўра, азот чиқиндилари сезиларли даражада камайиши керак - хусусан, табиий ҳудудларда уларнинг кўрсаткичи тахминан 70 фоизга қисқариши лозим. Бироқ, ҳукуматга кўра, бу чорвачилик фермаларининг учдан бир қисмини банкротликка олиб келиши мумкин, чунки азотнинг асосий қисми қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нидерландияда ҳукуматдан норози фермерлар автобанларни тўсиб қўйди