22:04 / 28.06.2022
5 094

Уруш қандай якунланишини «билувчи» одамнинг Россияга кириши тақиқланди

Уруш қандай якунланишини «билувчи» одамнинг Россияга кириши тақиқланди
Фото: Fronteiras do Pensamento
«Тарихнинг тугаши» китоби муаллифи, америкалик сиёсатшунос Фрэнсис Фукуяма Россияга кириши тақиқланган шахслар рўйхатидан жой олди. Фукуямани Россия ташқи ишлар вазирлиги «қора рўйхат»га киритди.

Россия ТИВ бугун, 28 июнда эълон қилган тақиқланган шахслар рўйхатида яна 25 нафар АҚШ фуқароси, жумладан, Жо Байденнинг рафиқаси ва қизи ҳам бор.

Фукуяма АҚШ президенти Жой Байденни, Россия Украина атрофидаги вазиятни кескинлаштирган тақдирда, бу давлатга қарши санкциялар рўйхатини тузишга чақирган шахслардан бири. Бу ундов ҳали Россия Украинага уруш очмасидан аввал бўлган.

АҚШнинг Стэнфорд университети профессори Фрэнсис Фукуяма «American Purpose» нашрида чоп этилган мухтасар мақоласида Украинадаги урушга ўз муносабатини билдирган эди. Фукуяманинг Россия Украинада шубҳасиз мағлубиятга учраши таъкидланган 12 банддан иборат башорат ва тавсиялари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

70 ёшли Ёсихиро Фрэнсис Фукуяма — япон миллатига мансуб Америка файласуфи, сиёсатшунос, сиёсий иқтисодчи ва ёзувчи. Дунё бўйлаб шов-шув уйғотган «Тарихнинг тугаши ва сўнгги одам» бестселлери муаллифи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уруш қандай якунланишини «билувчи» одамнинг Россияга кириши тақиқланди