Фото: «Ҳаққин»
«Толибон» ҳаракати 28 июнь куни Сари Пул вилоятида ҳазорлар қўмондони Мавлавий Маҳдий исёни бостирилганини эълон қилди.
«Сари Пул вилояти губернатори Муҳаммад Ёқуб Абдул Раҳмон Ака бугун хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун вилоятнинг Балҳоб туманига ташриф буюрди. Губернаторнинг хабар беришича, Балҳобда одамларни тақиб қилган бир қанча қўлга олинган, хавфсизлик тикланган ва одамлар тўлиқ хавфсизликда яшаяпти». Бу ҳақда «Толибон» назорат қилаётган Афғонистондаги ягона давлат ахборот агентлиги бўлмиш Bakhtar нашри ёзган.
«Толибон» ўтган ҳафта бир неча кун давомида Балҳоб туманидаги ҳазорлар қўмондони, собиқ «Толибон» тарафдори Мавлавий Маҳдий позицияларига тўрт томондан ҳужум қилган. «Толибон» ҳужуми жанговар вертолётлар ёрдамида амалга оширилган.
Айни пайтда Мавлавий Маҳдийнинг ўзи мағлубиятни тан олгани йўқ. «Бизнинг курашимиз давом этмоқда. Балҳобдаги етмиш икки қишлоқдан фақат саккизтаси «Толибон», ИШИД ва «Ал-Қоида» назоратида. Урушда мағлубиятлар ва ғалабалар бор, лекин ирода муҳим. Балҳоб жангчилари кучли иродага эга ва жиноятчиларга қарши туради», деб ёзган Маҳдий Twitter’даги саҳифасида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди