Фото: Reuters
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Баварияда бўлиб ўтаётган G7 саммитида Россиядаги вазият ва ҳукумат сиёсатидан норози бўлган россиялик олимларга Буюк Британияда ишлашни таклиф қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Жонсоннинг айтишича, у ушбу ташаббусни украиналик олимларга Буюк Британия институтларида тадқиқот қилиш имконини берувчи Буюк Британия—Украина университетлари ҳамкорлик тизимини кенгайтириш доирасида бошлаган.
Мурожаат Россияда ўзини хавфсиз ҳис қилмаган ва «Путиннинг зўравонликларини хавотир билан кузатаётган» россиялик олимлар ва тадқиқотчиларга тегишли, деди бош вазир. «Сиз Буюк Британияга кўчиб ўтиш учун ишонч билан ариза топширишингиз ҳамда очиқлик, эркинлик ва билимга интилишни қадрлайдиган мамлакатда ишлашингиз мумкин», — дея таъкидлади у.
The Guardian нашрининг ёзишича, 130 га яқин украиналик олим Буюк Британияга «Хавф остида бўлган тадқиқотчилар» дастури доирасида келади, дастур бюджети деярли 10 миллион фунт стерлингга (12,3 миллион доллар) оширилган. Уларга ҳаёти, эркинлиги ёки илмий фаолияти учун таҳдидларга дуч келган, ўз фаолиятининг турли босқичларида иш олиб бораётган фан вакиллари, шунингдек, бундай таҳдидлар туфайли кўчирилган ёки мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган шахслар киради.
Март ойида, Украинада Россия босқини бошланганидан кўп ўтмай, Британия ҳукумати украиналик олимларни қўллаб-қувватлаш учун 3 миллион фунт стерлинг (3,68 миллион доллар) ажратишини эълон қилди. Шу билан бирга, Буюк Британия фан вазири Жорж Фриман Россия давлат университетлари ва ташкилотлари билан олиб бориладиган тадқиқот дастурларини молиялаштириш тўхтатилганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, бу чора «Кремль ҳаракатларига қарши чиққан» россиялик олимлар ва талабаларга тааллуқли эмас.
Апрель ойи охирида The New York Times газетаси АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга «илмий оқимни тезлаштириш» ва «Россия президенти Владимир Путинни иқтидорли россияликлардан маҳрум қилиш» мақсадида россиялик олимларга АҚШ визаларини беришни соддалаштиришни таклиф қилгани ҳақида хабар берди». Газетанинг таъкидлашича, бу таклиф сунъий интеллект, ядровий муҳандислик ёки квант физикаси каби соҳаларда магистр ёки докторлик даражасига эга бўлган Россия фуқароларига тегишли. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакилининг Bloomberg агентлигига айтишича, Вашингтон ҳеч бўлмаганда Путиннинг юқори технологияли ресурсларини заифлаштиришга ва максимал даражада Россиянинг инновацион базасига путур етказишга ҳаракат қилмоқда.
Россия Фанлар академияси президенти Александр Сергеев мамлакатда мутахассисларнинг «фаолиятини қулайроқ ва қизиқарлироқ қилиш» ҳамда уларнинг чет элга чиқиб кетишининг олдини олиш учун шароит яратишга чақирди. Россия Фанлар академияси раҳбари, шунингдек, Россия расмийлари дўстона эмас деб ҳисоблаган мамлакатлар олимлари билан илмий алоқаларни узишга қарши чиқди ва алоқаларни тиклаш қийин бўлишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди