Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин 28 июнь куни амалий ташриф билан Тожикистонга келди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» нашри. Путин аэропортда уни шахсан кутиб олган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказади.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков аввалроқ Путин ва Раҳмон ўртасидаги мулоқот кечгача давом этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Унинг сўзларига кўра, президентлар ҳам икки томонлама, ҳам халқаро мавзуларни, жумладан, қатор соҳалардаги ҳамкорлик, Афғонистондаги вазият ва бошқа минтақавий масалаларни муҳокама қилади. Улар Тожикистоннинг ЁИИга кириши масаласини ҳам муҳокама қилиши мумкин.
Бу икки давлат раҳбарларининг жорий йилдаги иккинчи шахсий учрашувидир –улар, аввалроқ 16 май куни Москвада бўлиб ўтган КҲШТ юбилей саммитида иштирок этган эди. Бундан ташқари, Путин ва Раҳмон январь ойидан бери олти марта телефон орқали гаплашган.
Путин Тожикистондан сўнг Ашхободга боради ва у ерда 29 июнь куни бўлиб ўтадиган «Каспий бешлиги» саммитида иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди