08:53 / 30.06.2022
2 050

Илон Маск «йўқолиб қолди»

Илон Маск «йўқолиб қолди»
Фото: «AP Images»
Америкалик тадбиркор, дунёнинг энг бой кишиси, Twitterнинг янги эгасига айланишга ҳозирланаётган Илон Маск, бир ҳафтадан ошдики, ижтимоий тармоқда биттаям пост ёзмади.

Ҳолбуки, «Аксиос» портали ҳисоб-китобларига кўра, Маск бу тармоқда кунига ўртача 21 та твит ёки ҳафтасига 145 та твит қилиб келган. 16 июнгача вазият шундай эди. Маскнинг сўнгги пости 21 июнь куни қўйилган фото — унда бензин ва дизел ёнилғиси бир хил нархдалигини кўриш мумкин.

Twitter ижтимоий тармоғида Илон Маскнинг обуначилари сони 100 миллион кишидан ошади.

Эслатиб ўтамиз, миллиардер компанияни 44 млрд долларга сотиб олиш таклифини киритган, битим 24 октябрда ёпилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск «йўқолиб қолди»