Фото: Google Images
Гулнора Каримовага алоқадор ҳашаматли кўчмас мулк, у ва шериклари қамоқхонада бўлса-да, 285 фоизлик фойда билан сотилган. Бу ҳақда The Globe and Mail нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, Гонконгнинг энг қиммат ҳудудида жойлашган The Arch мажмуасидаги пентхаус 2008 йилда Гулнора Каримовага тегишли компания томонидан 36,6 миллион долларга сотиб олинган.
Кейинроқ уй, Каримованинг кўплаб бизнесларига шерик бўлган, «Дадо» гуруҳи собиқ солисти Рустам Мадумаровга сотилган. 2016 йилда, Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаров қамоқда бўлган пайтда бу пентхаус 68,4 миллион долларга, 285 лик фойда билан яна сотилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 мартда Тошкент шаҳар суди ҳукми билан Гулнора Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Жазо муддатини 2015 йил 21 августдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган.
2019 йил март ойида АҚШ Гулнора Каримова ва Uzdunrobita’нинг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедовни коррупция ва 865 миллион доллардан кўпроқ пулни «ювган»ликда айблаганди. 24 июнда эса Швейцария Бош прокуратураси Каримова иши бўйича музлатилган 130 миллион швейцар кронаси (133,7 миллион доллар) миқдоридаги маблағни Ўзбекистонга қайтаришини маълум қилганди.
2020 йилнинг сентябрга келиб, Швейцария ҳукумати мусодара қилинган пул маблағларини Ўзбекистонга қайтариш шартлари бўйича мамлакат ҳукуматлари келишувга эришганини маълум қилди. Ўшанда Каримованинг Швейцариядаги ҳисобларидан олинган 131 миллион долларлик маблағ Ўзбекистонга қайтарилиши айтилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»