Украинаинг Одесса вилоятига ракета ҳужуми оқибатида камида 17 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина қуруқликдаги қўшинларининг «Жанубий» оператив қўмондонлиги хабар бермоқда. Хабар Одесса ҳокимлигининг Telegram-каналида эълон қилинди.
Украина ҳарбийларининг маълум қилишича, 1 июлга ўтар кечаси Ту-22 самолёти Одесса вилоятининг Белгород-Днестровский туманига ракета зарбасини берган. Таъкидланишича, учта Х-22 ракетаси 9 қаватли турар жой биноси ва иккита дам олиш масканига урилган. Уйнинг олд қисми бутунлай вайрон бўлган, деб ёзади «Думская» нашри.
Фото: Telegram
Эрталабки соат 05:30 ҳолатига (Тошкент вақти билан 07:30) кўра, 31 киши жароҳат олган. Улар орасида тўрт нафар бола ва бир ҳомиладор аёл бор. Вайроналар остидан 8 киши қутқариб олинди. Оғир тан жароҳати олганлар касалхонага ётқизилди. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Фото: Telegram “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»