18:38 / 01.07.2022
2 132

Украинада урушнинг 127-куни: Лисичанскдаги ярадор аскарлар, Кременчукдаги дафн маросими (фото)

Украинада урушнинг 127-куни: Лисичанскдаги ярадор аскарлар, Кременчукдаги дафн маросими (фото)
30 июн куни РФ Мудофаа вазирлиги Одесса яқинидаги Илон оролидан (Змейиний) ўз гарнизонини олиб кетганини маълум қилди. Бу Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб чиқилиши учун йўлак ташкил этишга хайрихоҳлик белгиси сифатида талқин қилди. Кременчукда «Амстор» савдо маркази ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари ўтказилди. Донбасс шимолида жанглар давом этмоқда — аҳоли ертўлаларга яшириниб, ичимлик суви захиралашга мажбур бўлмоқда.
Украинада урушнинг 127-куни. Асосий маълумотлар:
  • Россиялик ҳарбийлар уруш бошида эгалланган Илон оролини тарк этишди. Украина қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар ракета ва артиллерия зарбаларига дош бера олмасдан эвакуация бўлганини айтмоқда. Россия мудофаа вазирлиги оролни ташлаб чиқишини «яхши ниятдаги ҳаракат» деб изоҳлаган: гўёки Россия Украинадан ғалла экспорти амалга оширилишига тўсқинлик қилмаслигини намойиш этиш учун.
  • Россия мудофаа вазирлиги «Азовстал» мудофаасида иштирок этган ҳарбий асирлар алмаштирилиши бевосита Путиннинг буйруғи билан амалга оширилганини маълум қилди. Шунингдек, вазирлик айни вақтда олти мингдан ортиқ украин ҳарбийлари россияликлар қўлида асирликда эканини маълум қилган. Аввалроқ Украина вице-премьери Ирина Верешчук Россия асирлигида икки минг атрофидаги украин ҳарбийлари қолаётган бўлиши мумкинлигини айтганди.
  • Amnesty International ўз суриштирувларига асосланган ҳолда россияликлар юзлаб тинч аҳоли вакиллари яширинган Мариуполдаги драматик театр биносига зарба беришини ҳарбий жиноят деб топди.
  • Украинада россиялик танкчи Михаил Куликов устидан суд бошланди. У бошқа моддалар қатори Черниҳивда кўп қаватли турар жой биносига ўт очишда ҳам айбланмоқда. Судда Куликов айбини тўлиқ тан олган, унга 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.
  • Украина Сурия билан дипломатик алоқаларни узди - бу расмий Дамашқ «ДХР» ва «ЛХР» мустақиллигини тан олишига жавоб бўлди.

Қуйида урушнинг 127-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Лисичанск
Фронт чизиғидан фотосуратлар кечикиб келмоқда. Лисичанск яқинидаги кадрлар The Washington Post мухбири Ҳайди Левин томонидан 26 июн куни олинган. Суратларда — Украина ҳаво-десант қисмининг яраланган аскарлари. Аскарлар Верхнекаменское қишлоғига кираверишда Россиянинг кассетали бомбалари зарбаларига учраган. Саккиз киши яраланган, икки кишининг аҳволи — оғир. Лисичанск учун жанглар давом этмоқда. 1 июл куни Украина қуролли кучлари Бош штаби Россия «асосий саъй-ҳаракатлари»ни Лисичанск ҳудудидаги Украина қуролли кучларини жануб ва ғарбдан ўраб олиш ҳамда Луҳанск области устидан тўлиқ назорат ўрнатишга қаратаётганини хабар қилган.

Heidi Levine / The Washington Post / Sipa Press / Scanpix / LETA

Heidi Levine / The Washington Post / Sipa Press / Scanpix / LETA

Heidi Levine / The Washington Post / Sipa Press / Scanpix / LETA

Heidi Levine / The Washington Post / Sipa Press / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли

Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Словянскда фелдшер Россия зарбаларидан яраланган кишига ёрдам кўрсатмоқда. 30 июн куни, ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари Вадим Ляхнинг сўзларига кўра, шаҳар кассетали ўқ-дорилар билан ўққа тутилган. Натижада олти киши жароҳат олган.

Северскликлар қудуқдан сув ташимоқда. 1 июл куни ТАСС агентлиги Россия ҳарбийлари ва «ЛХР» кучлари шаҳарга яқинлашаётгани ҳақида хабар берди.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA


Северсклик аёл одамлар отишмалардан яширинаётган ер тўла олдида қўлини ювмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA


У ертўлага киришда ўрнатилган қўлбола печкада картошкали пирожка пиширмоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA


Северсклик 90 ёшли аёл бошпана сифатида фойдаланилаётган ертўлада
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA


Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Северодонецкдаги «Азот» кимё заводи. 27 июн куни завод ҳудуди «ЛХР» халқ милицияси ва Россия ҳарбийларининг тўлиқ назоратига ўтди. «ЛХР» Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, 30 июн ҳолатига «Азот» ҳудудида мингга яқин одам қолган.

Кременчук

Pavlo Pakhomenko / EPA / Scanpix / LETA
Кременчукдаги «Амстор» савдо маркази Россия ракетаси билан ўққа тутилиши чоғида ҳалок бўлган Андрей Красюкнинг дафн маросими. Савдо марказига қилинган ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган, 62 киши яраланган, ўнлаб кишилар бедарак кетган.

Илон (Змейиний) ороли

Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETA
Илон (Змейиний) оролининг сунъий йўлдошдан олинган тасвири. Оролнинг шимолий қисмида ёнаётган машиналар ва бинолар тутуни кўриниб турибди. 30 июн куни россиялик ҳарбийлар оролни тарк этди. Россия мудофаа вазирлиги бу чекинишни Украинадан озиқ-овқат олиб чиқилиши учун йўлак ташкил этишга хайрихоҳлик белгиси сифатида талқин қилди.

Satellite image ©2022 Maxar Technologies via AP Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада урушнинг 127-куни: Лисичанскдаги ярадор аскарлар, Кременчукдаги дафн маросими (фото)