
Фото: Money Sharma/AFP/Getty Images
Ҳиндистонда 1 июлдан 19 турдаги бир марта фойдаланиладиган пластик буюмларни ишлаб чиқариш, сотиш ва импорт қилиш тақиқланди.
Ушбу қарор мамлакат ҳукуматининг пластик чиқиндилар ҳажмини камайтириш бўйича режаси доирасида қабул қилинди.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистонда йилига 4 млн тоннага яқин пластик чиқиндилар пайдо бўлади, уларнинг учдан бир қисми қайта ишланади ёки йўқ қилинади, қолган қисми эса атроф-муҳитга зарар етказган ҳолда тўпланиб туради.
Бундай тақиқни жорий этиш режаси 2018 йилда тақдим этилганди.
Тақиқни бузганлик учун компанияларга 100 минг рупийгача (1265 доллар) жарима солинади, уларнинг раҳбарлари ёки айрим ходимлари эса беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар