Фото: Kongsberg
АҚШ Россия ҳужумига қарши мудофааланаётган Украинага қўшимча 820 миллион долларлик ёрдам ажратиши ҳақида эълон қилганди.
Янги ажратилган ёрдам пакетидан иккита ҳаво ҳужумидан мудофаа учун NASAMS зеник-ракета комплекслари, HIMARS бирваракайига ўт очувчи ракети тизимлари учун ўқдорилар ўрин олган. 155 мм калибрли HIMARSлар учун 150 мингта ўқдори юборилади. Шунингдек, Украина контрартиллерия радарлари ҳам олади.
Пентагон Норвегиянинг Украинага ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш учун ракета тизимлари юборганини ҳам эътироф этган. NASAMS зенит-ракета комплекслари 1990-йилларда айнан Норвегиянинг Kongsberg Defence & Aerospace ҳамда АҚШнинг Raytheon компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган.
Бундай турдаги замонавий комплекслардан қанотли ракеталар, дрон, самолёт ва вертолётдан амалга ошириладиган ҳужумларга қарши фойдаланиш мумкин. Бундай комплексларга ўрнатилган ракеталар 20 км.дан 180 км.гача узоқликдаги, 21 км.гача баландликда бўлган нишонларни йўқ қила олади.
Украина президенти Володимир Зеленский бу ёрдам пакетини тарихий деб атади: «АҚШ президентига агрессорга қарши курашдаги ёрдами учун раҳмат айтаман. Ғалаба томон биргаликда борамиз», деб ёзди Зеленский Твиттердаги саҳифасида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи