Мисрда сайёҳ аёл акула ўлжасига айланди

Мисрда сайёҳ аёл акула ўлжасига айланди
Қизил денгизда сузиб юрган сайёҳ аёл акула ҳужумига учради. Акула ҳужуми Сахл-Хашиш курорти яқинида юз берган.

Оқибатда аёл қўли ва оёғидан айрилган. У касалхонада ёрдам кўрсатилишига қарамай вафот этган.

Қайд этилишича, марҳума 68 ёшли Австрия фуқароси бўлган. У сўнгги вақтларда Мисрда доимий яшаб келган.

Акула ҳужумидан кейин Сахл-Хашиш яқинидан Макади-Бей кўрфазигача бўлган ҳудудда чўмилиш, балиқ овлаш ва бошқа сув спорти турлари уч кунга тақиқланган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар