Россия президенти Владимир Путиннинг “Искандер-М” ракета тизимларини Минскка топшириш ҳақидаги баёноти Пентагонда хавотир уйғотди, деб ёзади The Hill газетаси шарҳловчиси Эллен Митчелл.
“Путиннинг Беларусга ядровий ракета тизимларини топшириш ҳақидаги ваъдасини АҚШ расмийлари “беандиша” баёнот сифатида кўрмоқда”, — дейилади нашрда.
Митчеллнинг сўзларига кўра, Россия президентининг ваъдаси АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбариятини жиддий ғазаблантирган. Мақолада қайд этилишича, америкалик юқори мартабали ҳарбийнинг сўзларига кўра, қўрқувга Путиннинг Лукашенко билан учрашувда айтган аниқ бир сўзи сабаб бўлган.
“Албатта, ҳар сафар кимдир “ядро” деса, бизда хавотир пайдо бўлади...”, — деган Пентагон вакили сўзларини келтирган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан учрашувда Россия яқин ойларда “Искандар-М” комплексларини Минскка топширишини айтганди.
Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг аниқлик киритишича, Владимир Путин ядро қуролига эга ракеталарни узатиш ҳақида гапирмаган, гап техник жиҳатдан ҳар хил турдаги қуролларни олиб юришга қодир бўлган комплекслар ҳақида кетмоқда.
"Искандер-М" 500 километргача бўлган масофадаги кичик ва ҳудудий нишонларни, масалан, ракета тизимлари ва кўплаб ракета тизимлари, узоқ масофали артиллерия, қўмондонлик пунктлари ва алоқа марказларини, шунингдек, аэродромлардаги самолётлар ва вертолётларни яксон қилиш қилиш учун мўлжалланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади