20:33 / 03.07.2022
1 941

Шойгу Путинга «Луганск Халқ Республикаси озод қилингани» ҳақида ҳисобот берди

Шойгу Путинга «Луганск Халқ Республикаси озод қилингани» ҳақида ҳисобот берди
Фото: «ТАСС»
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинга Луганск Халқ Республикаси «озод қилингани» ҳақида ҳисобот берди. Бу ҳақда вазирликка таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.

Хусусан, мудофаа вазири Лисичанск шаҳри ва унга яқин жойлашган Белогоровка, Новодружеск, Малорязанцево ва Белая Гора аҳоли пунктлари устидан тўлиқ назорат ўрнатилгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради ҳарбий идора.

«Сўнгги 24 соат ичида озод қилинган ҳудудларнинг умумий майдони 182 квадрат километрни ташкил этди», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хабарида.

Июнь бошида Шойгу Украинанинг Луганск вилоятидаги Северодонецк турар жой мавзелари «тўла озод этилгани» ҳақида баёнот берганди.

Март ойи охирида Мудофаа вазирлиги «махсус операция»нинг асосий вазифаси «Донбассни тўлиқ озод қилиш» эканини маълум қилганди. Путин 24 февраль куни Украинани «демилитаризация» ва «денацификация» қилиш бўйича махсус операция ўтказилишини эълон қилган. Киев бунга жавобан Россия билан дипломатик алоқаларни узиб, ҳарбий ҳолат эълон қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шойгу Путинга «Луганск Халқ Республикаси озод қилингани» ҳақида ҳисобот берди