date
views 1 145

Қиролича Елизавета II қироллик вазифаларининг бир қисмини шаҳзода Чарльзга топширади

Қиролича Елизавета II қироллик вазифаларининг бир қисмини шаҳзода Чарльзга топширади
Фото: Getty Images
Буюк Британия қироличаси Елизавета II ўз вазифаларининг бир қисмини Уэльс шаҳзодаси Чарльзга топширади. Daily Mail хабарига кўра, Букингем саройи томонидан эълон қилинган монархнинг вазифалари рўйхатига ўзгартиришлар киритилган. Ушбу рўйхатга ўн йил ичида биринчи марта тузатишлар киритилди.

Қиролича ҳали ҳам давлат ва миллат бошлиғи ҳисобланади. Олдинроқ, монархнинг давлат раҳбари сифатидаги вазифалари рўйхатига парламентнинг янги сессияларини очиш, бош вазирни тайинлаш, давлат ташрифлари каби ўн учта банд киритилган эди.

Эндиликда аниқ қоидалар ўрнига «қиролича бир қатор дипломатик ва парламент вазифаларини бажаради», шунингдек, у фақат «Қиролликнинг чет эллик меҳмонларини қабул қилади» деган ноаниқроқ қоидалар эълон қилинди.

Миллат раҳбари сифатида Елизавета II ўз вазифаларини «керак бўлганда» бажаради.

Бу йил парламент очилишида, аллақачон тўқсон олти ёшли Елизавета II ўрнига етмиш уч ёшли шаҳзода Чарльз иштирок этди. Уэльс шаҳзодаси монархнинг айрим вазифаларини ўз зиммасига олиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қиролича Елизавета II қироллик вазифаларининг бир қисмини шаҳзода Чарльзга топширади