
Фото: AP Photo
Мадридда ўтган НАТО саммитидан кейин Австралия бош вазири Энтони Альбаниз Владимир Зеленский билан учрашиш учун 3 июль куни Укаринага келди. Альбаниз Украинага ташриф доирасида Буча, Ирпен ва Гостомел шаҳарларида бўлган, дейилади The Australian хабарида.
Хавфсизлик чоралари туфайли Австралия бош вазирининг Украинага келиши олдиндан анонс қилинмаган. Киевга Энтони Альбаниз Украина махсус хизматлари ҳамроҳлигида ташриф буюрган.
Киев вилоят давлат администрацияси раиси Алексей Кулеба ижтимоий тармоқларда Австралия бош вазирининг гувоҳи бўлган вайронагарчиликлар кўриб украиналикларга қайғургани ҳақида ёзган.
Альбаниз Австралиянинг Украинани қўллаб-қувватлаши ва бу ерда содир этилган ҳарбий жиноятлар учун кескин жазо чоралари кўрилиши тарафдори эканлигини қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар