14:14 / 04.07.2022
1 394

Шольц Германияда уйларни иситиш тизими учун тўловлар ошганини «ижтимоий бомба»га қиёслади

Шольц Германияда уйларни иситиш тизими учун тўловлар ошганини «ижтимоий бомба»га қиёслади
Фото: Reuters
Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми Украинадаги инқироз фонида иссиқлик таъминоти учун тўловлар нархининг баландлашганига дош бера олмаслиги мумкинлигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу «ижтимоий бомба» портлаши бўлади.

«Иссиқлик тизими учун нарх бирданига бир неча юз еврога ошса ушбу маблағни тўлашга ҳамма ҳам дош бера олмайди. Бу ижтимоий портловчи модда»,— деган Шольц АRD телеканалига берган интервьюсида («ТАСС» иқтибоси).

Шунингдек, у давлатнинг газ етказиб берувчилар ва истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашини ваъда қилиб, ҳукуматнинг Россиядан газ импорт қилувчи Uniper концернига ёрдам бериш режаси борлигини айтган.

«Ҳозир биз компания билан биргаликда буни қандай амалга ошириш мумкинлиги борасида бош қотиряпмиз»,— деган Германия канцлери.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шольц Германияда уйларни иситиш тизими учун тўловлар ошганини «ижтимоий бомба»га қиёслади