
Фото: Ali Mohammadi/Bloomberg
Эрон Хитой бозорида Россия билан рақобат қилиш учун нефт нархини пасайтиришга мажбур бўлди, деб хабар берди Bloomberg.
Маълумот берилишича, Эрон Brent русумидаги нефтнинг бир баррели учун 10 доллар чегирма жорий этди. Украинадаги «махсус ҳарбий операция» ва Россия нефтига санкциялар киритилишидан олдин чегирма 4-5 долларга тенг эди, деб ёзади агентлик.
Эроннинг арзонлаштирилган нефти Россиянинг Urals нефти билан рақобат қилиши лозим, деган трейдерлар.
Май ойида Россиядан Хитойга нефт етказиб бериш бўйича тарихий рекорд қайд этилди. FGE компанияси таҳлилига кўра, Urals нефти Эрон нефтини Хитой бозоридан қисман сиқиб чиқарган.
Бундан ташқари, май ойида Россиядан Хитойга суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми 56 фоизга ўсган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар