Фото: REUTERS/Alexander Ermochenko
Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашди. Шойгу учрашув чоғида Путинга «Луганск халқ республикаси озод этилгани» ҳақида ахборот берди.
Путин, ўз навбатида, Луганск йўналишидаги жангларда фаол қатнашган «Марказ» гуруҳи бўлинмаларига дам олишга буйруқ берди.
Путин шунингдек, «Марказ» гуруҳи қўмондони генерал-полковник Александр Лапин ва жанубий ҳарбий округ 8-армияси қўмондони ўринбосари генерал-майор Эседулла Абачевга «Россия қаҳрамони» унвони берилишини эълон қилди.
Шойгу қуролли кучлар «махсус ҳарбий операцияни давом эттириши»ни билдирди.
Россия мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, Луганск йўналишида Украина томонидан 2218 киши ҳалок бўлган ва 3251 киши яраланган. Шу билан бирга, Шойгу Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида Путинга маълумот бермади.
3 июл куни Россия қўшинлари Луганск областидаги охирги энг йирик шаҳар - Лисичанскни эгаллагани маълум қилинганди. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”